Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Довут-ота” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро О.О. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситасидаги ҳужжатларда кўрсатилган “плёнка чиқиндилари” товарлари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада кузатув ҳужжатларида ёзиб кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, дастлабки сўровга кўра қиймати 480 миллион сўмга тенг бўлган жами 12 тонна “полиэтилен плёнка” товари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, мазкур пост орқали юртимизга кириб келган фуқаро М.П бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Текширув давомида, автомашинада умумий қиймати 73 миллион 900 минг сўмлик ҳужжатларда кўрсатилмаган автомобил шинаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистонга яширинча 500 миллионлик “плёнка чиқиндилари” киритмоқчи бўлишди