Айни кунларда Қорақалпоғистон Республикасининг туман ва шаҳарларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ишчи гуруҳ фаолият юритмоқда. Бу гуруҳ белгиланган топшириқ асосида кенг кўламли тадбирларни амалга ошираётир.

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Жаҳонгир Ражабов мазкур ишчи гуруҳ томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида ЎзА мухбирига интервью берди:  

– Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган ишчи гуруҳнинг асосий мақсади ҳудуддаги аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат.  

Ишчи гуруҳ 3 сентябрдан буён ушбу ҳудудда фаолият кўрсатиб, 25 декабрга қадар маҳаллий аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим топиш билан шуғулланади.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида кўплаб амалий ишлар бажарилмоқда. Мазкур фармонга мувофиқ, аҳолининг юқори даромадли барқарор иш билан бандлигини таъминлаш, ёшларнинг инновацион ва рақамли технологияларга асосланган таълим олиши ҳамда касб-ҳунар ўрганиши, барча қатламларнинг тиббий ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиши учун шарт-шароит яратиш каби йўналишларда комплекс чора-тадбирлар амалга ошириляпти.  

Бу ишлар натижасида 2024 йилнинг қолган қисмида 500 минг, 2025 йилда эса 1 миллион нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш белгиланган.  

Шунга кўра, мазкур ҳудуддаги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган 580 та оилага алоҳида эътибор қаратилди. Бу оилалар 2 минг 105 нафар аъзони ташкил қилади. Нукус шаҳридаги 116 нафар раҳбар ходимнинг ҳар бирига 5 тадан оила бириктирилди ва уларни камбағалликдан чиқариш учун аниқ чоралар кўрилмоқда. Хонадонларга бориб ўрганиш жараёнида 420 нафар фуқаронинг совуқ мавсумда ишга бориш ва фарзандларини мактаб ҳамда боғчаларга олиб бориш учун иссиқ кийим-кечакка муҳтожлиги аниқланди.  

Бу масалани ҳал этиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 420 нафар фуқарога иссиқ кийимлар етказиб берилди. Шунингдек, Нукус шаҳрининг Бўз овул-маҳалласидаги оилаларга қўшимча даромад манбаини яратиш мақсадида товуқхона ва товуқлар берилди, ер ҳайдаш учун эса мотокультиватор тақдим этилди.  

Алланияз Қаҳрамон маҳалласидаги Саховатли инсон кўчасидаги айрим хонадонларга ҳам иссиқ кийимлар ҳамда ҳар бир хонадонга 4 тадан эчки берилди. Томорқаларда 1 сотихлик иссиқхоналар қуриш ишлари бошланди.  

Эътиборли жиҳати, ушбу чоралар самарасида айрим фуқароларнинг чет элда меҳнат миграциясида бўлган турмуш ўртоқлари оиласига қайтишга қарор қилди. Улар энди уй шароитида қўшимча даромад топиш ишлари билан шуғулланади.  

Умуман олганда, бу тадбирлар аҳолини иш билан таъминлаш ва уларнинг даромадини ошириш орқали камбағалликни қисқартиришга хизмат қилади.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/K_zcbeHK-40" title="Qoraqalpogʻistonda kambagʻallikni qisqartirish uchun amaliy choralar koʻrilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

ЎзА мухбири Насиба Зиёдуллаева ёзиб олди.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистонда камбағалликни қисқартириш учун амалий чоралар кўрилмоқда (+видео)