Қорақалпоғистон Республикаси Жӯқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов сектор раҳбарлари билан биргаликда Нукус шаҳри Сарбиноз маҳалла фуқаролар йиғинидаги транспорт техникуми биносида ташкил этилган 20-сайлов участкасида овоз берди.

Мазкур сайлов участкасида 2 минг 219 нафар сайловчи рўйхатга олинган бӯлиб, ҳозиргача 1 минг 100 нафари овоз берди. Шундан 21 нафари биринчи марта овоз бермоқда. Ҳудуддан 26 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз берган.

Қорақалпоғистон Республикаси Жӯқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов юрт равнақи, аҳоли фаровонлиги учун овоз берди. Қорақалпоғистон Республикасида 656 та сайлов участкаси ташкил этилди. Уларда 8 минг 386 нафар сайлов участкалари аъзоси тасдиқланган.

[gallery-4389]

Оролбӯйининг шаҳар ва туманларида сайлов жараёни кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Довуд Абибуллаев,

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистон Республикаси Жӯқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов юрт равнақи учун овоз берди