Киритилаётган инвестицияларнинг энг фойдали ва истиқболлиси бу келажак авлоднинг эртанги кунини таъминлаш йўлидаги сармоядир. Шу маънода, мамлакатимизда мактабгача таълим қамровини ошириш, бунинг учун олис ва чекка қишлоқларгача муносиб ва замонавий шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги Қуйи Қораполвон маҳалласида фаолиятини бошлаган 43-сонли мактабгача таълим ташкилотининг янги биноси болажонлар учун улкан имкониятлар эшигини очди. 240 ўринга мўлжалланган, 8 миллиард сўм маблағ эвазига барпо этилган ушбу кўркам маскан нафақат миқдор, балки сифат жиҳатидан ҳам эътиборга лойиқ. Ёруғ ва кенг хоналар, замонавий жиҳозлар, хавфсиз ўйин майдонлари, эркин ҳаракат учун қулайликлар – буларнинг барчаси бола қалбидаги орзуларни парвозга тайёрлайдиган муҳитдир.

Тантанали очилиш маросимида Янгиқўрғон туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Абдурашид Қаюмов ва меҳнат фахрийлари маҳалла аҳлини янги боғча очилиши билан қутлади. Давлатимизнинг инсонпарварлик сиёсатида болалар таълим-тарбиясига қаратилаётган эътибор устуворлик касб этаётгани таъкидлаб ўтилди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қораполвонликларга муносиб туҳфа