Республикамизда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш, истеъмол қилиш, етиштириш ҳамда реализация қилиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олишга қаратилган “Қорадори – 2025” кенг кўламли тезкор-профилактик тадбирлари изчил давом этмоқда.

Жумладан, Ангрен шаҳар ички ишлар бошқармаси ва ДХХ ҳудудий бўлинмаси ходимлари ҳамкорлигида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди. Ўтказилган тадбир давомида Андижон вилоятида яшовчи, 40 ёшли фуқаро С.Т. ўзига тегишли автомашинада 597 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини пойтахтга олиб кетаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Тезкор тадбир давомида, бу шахсни шу турдаги дори воситалари билан таъминлаб келган, 1993 йили туғилган фуқаро О.Н. ҳам 900 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини 2 минг 500 долларга назорат остидаги харидорга сотаётган вақтда қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, “Қорадори – 2025” тадбирлари доирасида ўтган 30 кун мобайнида Тошкент вилояти ИИББ ва унинг қуйи тизимлари томонидан 217 та жиноят ҳолати аниқланиб, ноқонуний муомаладан жами 17 килограмм турли номдаги гиёҳвандлик ва синтетик моддалар, шунингдек, 11 минг 242 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари олиб қўйилди. Тадбирлар давомида 765 туп гиёҳвандлик ўсимликлари аниқланиб, белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Ҳудудларда тезкор ва профилактик чора-тадбирлар изчил давом этмоқда.

А.Мусаев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қорадори – 2025”: қонунбузарлар фаолияти тўхтатилди