Қўқонда халқаро форум бўлади
“Фарғона – водий гавҳари. Инвестиция ва туризм истиқболлари”. Бу – Қўқонда 17-18 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган халқаро форум мавзусидир. Форумга дунёнинг 60 дан зиёд мамлакатидан тадбиркор, компаниялар раҳбарлари ва вакиллари, таниқли туризм бренди эгалари, журналистлар таклиф этилган. Улар Фарғона вилояти иқтисодий салоҳияти билан танишади, сайёҳлик манзилларида бўлади ва фарғоналик ҳамкасб, маслакдош ҳамда ҳамкорлари билан юзма-юз учрашиб, шартномалар тузади.
Шу кунларда Фарғона, Қўқон йирик халқаро форумга тайёр. “Ўрда” мажмуасида форумнинг панелл сессиялари бўлиб ўтади. Иштирокчилар Қўқон эркин иқтисодий зонасидаги корхоналар фаолиятини кўриб, “Made in Fergana” саноат ва ҳунармандчилик кўргазмаси билан танишади.
Форумнинг ялпи сессияси 18 октябрь куни Қўқондаги “Ўрда” мажмуасида ташкил этилади. Унинг ишида Ўзбекистон ҳукумати аъзолари ҳам қатнашади.
[gallery-19774]
Форум ҳақида хабарларимизни кутинг.
Муҳаммаджон Обидов, Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА