Қўқонда аэропорт фаолияти тикланмоқда
Фарғона вилоятида аэропортлар сони яна биттага кўпаяди. Айни кунларда Қўқон шаҳридаги аэропорт тикланаётган бўлиб, учиш-қўниш йўлаги қопламасини барпо этиш ишлари бошланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Қўқон аэропорти (аввал) Ўзбекистон бўйича ички рейслар учун хизмат қилади.

Биринчи бўлиб Тошкент шаҳрига авиақатновлар йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.
Қўқон аэропортида кичик ва ўрта масофаларга мўлжалланган "Airbus" туридаги самолётларни қабул қилиш имкони яратилади. Бу ҳақида шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
М.Сулаймонов, ЎзА