Таълим ва тарбия олиш ҳар бир боланинг ҳам қонуний, ҳам инсоний ҳаққи. Мактабларда болага таълим берилса, тарбияни кўпроқ ота-онадан олади. Уларнинг уйғунлигидагина кўзланган натижага эришилади. Уйғунликнинг самарали шакли, шамойили ҳамиша қидирилган, синаб кўрилган.

Фарғона вилояти ҳокимлиги бу борада бир қарорга келди ва тавсия берди. Бундан буён вилоятдаги барча мактабларда ҳар ойнинг охирги шанба куни ота-оналар билан учрашув бўлади.

Шундай қилинганда, ота-она фарзандининг таълим олиш даражасини доимо кузата олади, зарур пайтда биргаликда чора кўради.

Шундай қилинганда, ота-она бола тарбиясига қанчалик эътибор бераётгани унинг ўзига маълум бўлади.

Шундай қилинганида, мактаб ва ота-она, таълим  ва тарбия уйғунлигига эришилади.

Қўқон шаҳар мактаблари ҳар йўналишда юқори кўрсаткичлари билан ажралиб келмоқда.

– Биз илгари ҳам ота-оналар учун мактабларда йиғилишлар ўтказиб турар эдик, – дейди Қўқон шаҳар ММТБ раҳбари Иродахон Мирзаева. – Аммо энди у режа асосида маълум мавзуларга бағишлаб мунтазам равишда ҳар ойнинг охирги шанба куни ташкил этилади. Ишончим комилки, бундай шакл таълим ва тарбия борасида ижобий натижа беради.

Қўқондаги 23-давлат умумий ўрта таълим мактабида муаллимларнинг ота-оналар билан шанба учрашуви бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов иштирок этди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, давлат дастури доирасида мукаммал таъмирланган мактабда шаҳар ҳокимининг  ташаббуси билан меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарлар бўйича  тўгараклар ташкил этилди, улар замонавий ускуналар, жиҳозлар, хомашё маҳсулотлари билан таъминланди.

– Таълим сифатини ошириш, тарбияли ёшларни шакллантириш барчамизнинг вазифамиздир, – деди шаҳар ҳокими М.Усмонов. – Биз бирлашсак, ҳамкорликда ишласакгина кутилган натижа бўлади. Мактаб ва ота-оналар мулоқотидан умидимиз катта.

Ноябр ойининг сўнгги шанба куни ҳам Қўқон шаҳридаги барча мактабларда ота-оналар билан шу каби учрашувлар бўлиб ўтди.

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқон мактабларида таълим ва тарбия уйғунлиги таъминланмоқда