“Қўқон” эркин иқтисодий зонаси Ўзбекистон Президентининг фармонига асосан ташкил этилган бўлиб, мамлакатдаги илк саноат марказларидан биридир.

Дунё тажрибасида, масалан, Туркияда “Гебзи”, Хитойда “Шенжен” каби махсус йирик саноат районлари учрайди. Улар шаҳардан ташқарида, илгари бўш турган майдонларда ташкил этилган. Тадбиркорларга дастлаб ер текинга берилган. Саноат  корхонаси қуриш учун имтиёзли кредит маблағи ажратилган. У ишга тушгач бир қатор солиқлардан озод қилиниши, божхона имтиёзлари эълон қилинган. Яна бир жиҳати шундаки, давлат саноат зонаси инфратузилмасини, яъни йўл, электр, сув, сувоқова, газ таъминоти тузилмалари қурилишини ўз зиммасига олган. Натижада қисқа вақт ичида мазкур иқтисодий зоналар мамлакатнинг энг йирик ишлаб чиқариш ҳудудига айланган. Масалан, биргина Туркиядаги “Гебзи” эркин иқтисодий зонасида бир йилда 22,4 млрд АҚШ долларига тенг маҳсулот экспорт қилинади.

2017 йилдан Ўзбекистонда ҳам хориж тажрибаси қўллана бошлади. Таққослаш учун айтсак, 2024 йилда “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси экспорти вилоят экспортининг 11,5 фоизини ташкил этди. Қуйида сиз унинг фаолиятига доир айрим рақамлар билан танишасиз.

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қўқон” эркин иқтисодий зонаси рақамларда