Ижро ҳужжати шакллантирилганда суд томонидан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ёки юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами (СТИР) киритилмаётгани сабабли ижро ҳужжатларини электрон тарзда шакллантириш, улар бўйича пул маблағларини автоматлаштирилган тарзда тақсимлаш ва ундирувчига давлат ижрочисининг аралашувисиз ўтказиш имкони мавжуд эмас.

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунда фуқароларнинг қарздорликлари учун ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад миқдори белгиланмаган.

Давлат ижрочиларида ижро ҳаракатларини амалга оширишда мобил видеокузатув воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг мавжуд эмаслиги нохуш ҳолатларга сабаб бўлмоқда.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун мансабдор шахсларга белгиланган маъмурий жазолар содир этилган қилмишга нисбатан мутаносиб эмас.

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлисида юқоридаги ҳолатларни бартараф этиш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилгани қайд этилди. 

Қонунда ундирувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини ва ундирувчи юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақамини ижро ҳужжатида кўрсатиш кўзда тутилмоқда. 

Ижро ишини юритиш доирасида қабул қилинган қарорлар ва бошқа ҳужжатлар ижро ишини юритишда иштирок этувчи жисмоний шахсларга уларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали, шунингдек юридик шахсларга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилиши назарда тутилмоқда. 

Қарздор жисмоний шахсларнинг банклардаги ёки бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида ҳамда омонатларида турган ёки сақлашга қўйилган пул маблағларига ундирув қаратилиши лозим бўлган пул маблағлари миқдорини аниқлашда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг ярми миқдоридаги пул маблағлари ҳисобга олиниши ва бу миқдорга ундирув қаратилмаслиги қонунда қайд этилмоқда. 

Давлат ижрочисининг ижро ҳаракатларини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мобил видеокузатув воситаларидан фойдаланишини белгиловчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Сенаторлар томонидан қонун мажбурий ижро тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилиши алоҳида қайд этилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонунчиликка давлат ижрочиси ўз фаолиятида видеокузатув воситаларидан фойдаланиши мумкинлиги киритилмоқда