Фуқаролик кодексига мувофиқ, ворисликнинг васиятнома ва қонун бўйича турлари мавжуд. Қонун бўйича ворислик васият мавжуд бўлмаса ёхуд бутун мероснинг тақдирини белгиламаса, шунингдек Фуқаролик кодексда белгиланган бошқа ҳолларда амалга оширилади.

Фуқаролик кодексининг 1134-моддасига мувофиқ, қонун бўйича ворисликда фарзандликка олинган шахс ва унинг авлодлари, бир тарафдан, фарзандликка олувчи шахс ва унинг қариндошлари, иккинчи тарафдан, туғишган қариндошларга тенглаштириладилар.

Фарзандликка олинганлар ва уларнинг авлодлари фарзандликка олинган шахснинг ота-онаси ҳамда бува-бувилари, ака-укалари, опа-сингиллари вафот этганидан кейин қонун бўйича мерос олмайдилар.

Фарзандликка олинган шахснинг ота-онаси ҳамда бува-бувилари, ака-укалари, опа-сингиллари фарзандликка олинган шахс ва унинг авлодлари вафот этганидан кейин қонун бўйича мерос олмайдилар.

Қонун бўйича ворисларнинг ҳар бир навбати аввалги навбатдаги меросхўрлар бўлмаган, меросдан четлаштирилган, меросни қабул қилмаган ёхуд ундан воз кечган тақдирда ворислик ҳуқуқига эга бўлади.

Хўш, Қонун бўйича биринчи, иккинчи, учинчи навбатдаги ворисларга кимлар киради?

Ушбу мавзу ҳақида Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази етакчи маслаҳатчиси Мадина Ҳамдамова батафсил маълумот беради.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/ykHbAvs82Mk?si=6jvg3Til0m6VcMqN" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, А.Аҳмедов (ЎзА)

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонунчиликда ворисликнинг белгиланган тартиби қандай? (+видео)