Қўл телефонлари эгасига етиб бормади
Хориждан ноқонуний йўллар орқали телефон аппаратларини олиб кирган шахснинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига божхона ходимлари томонидан чек қўйилди.
Маълум бўлишича, Бухоро шаҳриинг Баҳоуддин Нақшбанд кўчасида жойлашган меҳмонхоналардан бирида вақтинча истиқомат қилаётган фуқаро А.А нинг хонаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтмаган жами 77 дона мобиль телефон аппарати борлиги аниқланган.


Умумий қиймати 433 миллион сўмни ташкил этувчи ушбу телефонлар ҳозир вақтинча сақлаш учун олинган. Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов,
ЎзА мухбири