Қоғозли ойлик йўл чипталарининг даври ўтди
2021 йилнинг 1 февралидан бошлаб Тошкентда барча турдаги (ўқувчилар, талабалар, нафақахўрлар ва умумий) ойлик йўл чипталарининг сотилиши тўхтатилади. “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятининг Telegram ижтимоий тармоғидаги расмий гуруҳда бу борадаги тегишли баёнот эълон қилинди.
Айни пайтда, ўша санадан бошлаб, электрон ойлик карталари учун кундузги тарифлардан фойдаланиш мумкин бўлади. Биринчи марта харид қилганда, ўттиз кунлик ойлик электрон карталарни харид қилиш керак. Кундузги тарифларни фойдаланиш давомида танлаш мумкин бўлади. Электрон ойлик йўл чипталарини харид қилиш тарифлари биринчи тасдиқланган кундан бошлаб, тарифда кўрсатилган санагача амал қилади.
Таъкидлаш жоизки, барча турдаги транспорт карточкалари уч йилга берилади. Яъни ҳар ой янги электрон карталарни сотиб олишга ҳожат қолмайди. Фуқаро ўзи учун қулай бўлган тарифни юклаб олса, бўлгани.
Роман БОНДАРЧУК, ЎзА