
Қарши давлат университетида иқтидорли бахши Қодир Раҳимовнинг 85 йиллигига бағишланган "Жанубий Ўзбекистон фольклори ва шевашунослиги муаммолари" мавзусида Республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Aнжуманда юртимизнинг турли ҳудудларидаги олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, фольклоршунос олимлар, шунингдек афғонистонлик тилшунослик олимлар иштирок этди.
Мазкур конференцияда юртимизнинг Кенес Aлламбергенов, Умрзоқ Жуманазаров, Узоқ Жўрақулов, Гулбаҳор Фозилова сингари олим ва мутахассислари билан бирга Aфғонистон Республикасидан Азизуллоҳ Орол ва бошқалар маросим фольклорининг локал ва поэтик хусусиятлари, халқ оғзаки ижодида таълим-тарбия, урф-одат ва анъаналар, афсонавий бахши Қодир Раҳимовнинг бахшичилик ва устоз-шогирдлик анъанаси таҳлил қилинди.
Конференция материаллари тўплам шаклда чоп этилди.
Назокат Усмонова,
ЎзА мухбири