Қизилўрдада аҳён-аҳёнда ўқ отиляпти
Қозоғистоннинг айни пайт террорчилик хавфига оид қизил белги билан баҳоланган Қизилўрда шаҳрида вақти-вақти билан яккалик ўқ овозлари эшитилиб турибди. “Sputnik Казахстан” тарқатган хабарда бундай ҳолатлар мазкур ҳудудда давом этаётган махсус операция ҳаракатлари билан боғлиқлиги тахмин қилинган.
"Шаҳарда бир-бир ўқ овози чиқиб турибди, ҳойнаҳой, олиб борилаётган махсус амалиёт туфайли бўлса керак", - дейилган нашрнинг ўз мухбирига таянилган хабарида.
Тўрт кундирки, жамоат транспорти юрмаяпти, интернет узилган.
Аҳолининг фикрича, энг асосий муаммо нақд пул йўқлиги. Йирик савдо-кўнгил очар мажмуалар ёпиқ, фақат кўп қаватли уйлар биқинидаги кичик дўконларгина ишлаяпти.
Айрим минимаркет эгалари одамларни ўйлаб, қарзга озиқ-овқат беришяпти.
Қизилўрда аэропорти очиқ, аммо одатий жадвал бўйича аксарият рейслар Алматига учганлиги сабаб, йўловчини учратиш мушкул.
Сўнгги маълумотларга қараганда, тартибсизликлар ортидан шаҳарда жами 180 киши жабрланган, 20 га яқин бемор шифохонанинг жонлантириш бўлимида ётибди.
Уларнинг аҳволи тўғрисида оила аъзолари, қариндош-уруғига хабар бериб туришибди.