Қиёслаш лабораторияси ўз ишини бошлади
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКда Қиёслаш лабораторияси ўз ишини бошлади.
– Мазкур қиёслаш лабораторияси тиббиётда қўлланиладиган тиббий ўлчаш воситаларини метрологик қиёслаш, яъни текшириш хизматларини олиб боради, – дейди лаборатория мудири Нодир Абдуллаев. – Метрологик қиёслаш хизматлари сифатини янада ошириш мақсадида Қиёслаш лабораторияси томонидан даволаш-профилактика муассасасига сайёр хизматлар ҳам йўлга қўйилган бўлиб, лаборатория мутахассислари томонидан тиббий ўлчаш воситаларини тўғри ва самарали ишлаш бўйича ўз малакавий маслаҳатларини ҳам бериб боришади. Лабораториямизда етук мутахассислар иш олиб боришади.
Таъкидланишича, сайёр хизматлар ва консультатив маслаҳатларнинг барчаси (Тошкент шаҳри ичида) бепул.
Моҳигул Қосимова, ЎзА