Қитъанинг энг кучлилари Иорданияда аниқланмоқда
Иорданияда спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатининг ортда қолган кунларида эркин ва аёллар курашидаги бир қатор вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Шиддатли кечган беллашувларда ҳамюртларимиз 1 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлди.
Маҳоратли эркин курашчимиз Бунёд Руфатов -80 килограммда қитъа чемпионатининг кумуш медалига эгалик қилган бўлса, Машҳура Абдумусаева (-43), Муҳайё Раҳимжонова (-65) ва Дониёр Ибрагимов (-65) бронза медалини қўлга киритди.

Қитъа чемпионати дастурига кўра, 27 июндан 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги мусобақалар бошланади.
Т. Рўзиев, ЎзА