Қитъа чемпионатининг илк кунида 3 та медаль
Айни кунларда таэквондо бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида ўтаётган Осиё чемпионати баҳсларида иштирок этмоқда.
Эътиборлиси, чемпионатнинг илк кунида иқтидорли спортчиларимизнинг 3 нафари Осиёнинг энг кучли спортчилари қаторидан жой олди.
Муросасиз баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Валерия Хегай 37 килограмм вазнда барча рақибаларини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди ва унинг ғалабаси шарафига Ўзбекистон мадҳияси янгради.

65 кило оғирликдаги таэквондочилар орасида Аҳаджон Мухторов кумуш ҳамда 44 килограммда даянга чиққан Мубина Бобосаидова бронза медаллари соҳиблари бўлишди.
Мусобақалар давом этмоқда.
Т. Рўзиев, ЎзА