Президент топшириғи амалда

Давлатимиз раҳбари томонидан Бухоро вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси олдига ҳам кўплаб вазифалар белгилаб берган. Ушбу йўналишлардан энг асосийси, кўп квартирали уй-жой фондини ва иссиқлик таъминотини яхшилашга қаратилди.  

Вилоятдаги 517 та кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи “Иссиқлик Манбаи” ДУК томонидан жорий йилда 3 та қозонхоналарни ва 18,5 км иссиқлик тармоқларини янгидан модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳалари амалга оширилди. Хусусан, режа асосида Когон шаҳридаги Ҳамза, РК-Марказ ва Бухоро шаҳридаги Чўлпон қозонхоналарида, Когон шаҳар РК-3 қозонхонаси иситиш мавсумига қадар фойдаланишга топширилди. Ушбу лойиҳаларни амалга оширишда инвестиция маблағлари ҳисобидан 38,4 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Бугунги кунда мазкур объектлардаги барча иссиқлик тармоқлари янгиланди ва уч дона қозонлар ўрнатилди.

– Бухоро шаҳрида 1 та марказий ва Когон шаҳридаги 3 та марказлашган қозонхоналарда модернизация ва реконструкция ишлари амалга оширилди, – дейди “Иссиқлик Манбаи” ДУК муҳандиси Охун Қобилов. – Когон шаҳар РК-3 марказлашган қозонхонаси олдинги ҳолатда 14 та кўп қаватли уйда ҳамда 5 та ижтимоий соҳа объектида иссиқлик энергиясини етказиб берарди. Ҳозирда замонавий технологиялар жорий қилингандан сўнг, 34 та кўп қаватли уйни қамраб олди. Аксарият қозонхоналар 1970 йилда қурилган бўлиб, бирор марта модернизация, реконструкция ишлари олиб борилмаган.  

“Иссиқлик манбаи” ДУКга қарашли Бухоро ва Когон шаҳарларида жойлашган жами 4 та қозонхоналар объектлари 1970 йилларда қурилган қозонхоналар, яна ҳам аниқроқ айтганда қўлбола усулда тайёрланган сув иситиш қозонлари орқали иссиқлик энергияси етказиб берилар эди. Ҳозирда қозонхоналарнинг ўртача фойдали иш коэффициенти 91 фоиз дан 74   фоизга   тушиб кетганди. Иссиқлик тармоқлардаги иссиқлик йўқотишлар 18 фоизга ошиб кетганлиги ва қозонхоналар эскирганлиги боис, уларда иситиш мавсумида ўртача 15 – 20 маротаба узилишлар содир бўларди. Муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида Бухоро ва Когон шаҳарларидаги модернизация ишлари ҳудуд аҳолисининг миннатдорлигига сабаб бўлмоқда.

– Уйимизда иссиқлик тизими яхши ишлашни бошлади, – дейди  Мастура Йўлдошева. – Тизимлар янгисига алмаштирилгандан сўнг, уйларимиз иссиқ бўла бошлади. Авваллари муаммолар жуда ҳам кўп эди.  

– Модернизация ишлари олиб борилгандан сўнг, уйларимиз иссиқ. Ҳар йили қиш кириб келиши билан ўйловлар бошланарди. Шукурлар бўлсин, Президентимиз халқни ўйлаб муаммоларга ечим топиб бермоқда, – дейди Адолат Ўроқова.  

– Қозонхоналарни модернизация қилиш натижасида ишлаш самарадорлиги 20-25 йилга узайди, – дейди “Иссиқлик Манбаи” ДУК  муҳандиси Охун Қобилов. – Бунда табиий газ 30 фоизга, электр энергияси 25 фоизга иқтисод қилинди. Шунингдек, корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан 8 та сув иситиш қозонлари ҳамда 5 км иссиқлик тармоқлари мукаммал ва жорий таъмирланди.  

Халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда Бухорода яна бир йирик лойиҳа амалга оширилди. Хусусан, Жаҳон банки иштирокидаги “Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент (ТС-8) шаҳарларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси доирасида “Бухороэнергомарказ АЖ иссиқлик корхонасида умумий қуввати 80 МВт замонавий бошқариладиган 4 та ҳар бири 20 МВт бўлган қозонлар, 5 та тармоқ насослари, 2 та ичимлик суви насослари, 50 м3/соат сувни юмшатиш ускуналари, 4 та тутун мўрилари қозонхона муҳандислик тармоқлари, газни маромлаш шохобчаси, бошқарув шкафлари ҳамда кабель лотоклар ўрнатилди. Бу эса 200 дан ортиқ кўп қаватли уй ва ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи жамиятнинг сифат самарадорлигини таъминлаш ва энерготежамкорликка эришиши учун катта қадам бўлди.

– Лойиҳанинг асосий мақсади замонавий энерготежамкор технологияларни жорий этиш, – дейди “Бухороэнергомарказ“ АЖ директори Анвар Қораев. – Шунингдек, энергия ресурслардан оқилона фойдаланиб, истеъмолчиларни ўз вақтида иссиқлик энергияси билан таъминлаш, сифат кўрсаткичларини ва ишончлигини оширишдан иборат. Бу мақсадларга эришиш учун лойиҳа доирасида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Биринчидан, истеъмолчиларга индивидуал иссиқлик пунктларини ўрнатиш ҳисобидан марказлашган иссиқлик таъминотининг ёпиқ тизимига ўтилмоқда. Иккинчидан, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, уни узатиш, истеъмол қилиш жараёнлари тўлиқ модернизация қилинмоқда ва мукаммал таъмирланмоқда. Учинчидан, иссиқлик энергиясида ишлаб чиқариш ва истеъмолида замонавий назорат тизими жорий этилмоқда.  

Асосийси, соҳага илғор тажрибалар кенг жорий қилинмоқда. Энг сўнгги русумдаги иситиш технологияларининг амалиётга татбиқ этилиши ҳам натижадорликнинг ортишига хизмат қилмоқда.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишни беталафот ўтказиш – долзарб вазифа