Ҳукумат қарори билан “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан (шу жумладан, яйловлардан) оқилона фойдаланиш тартибини белгилайди.

У қуйидагиларни назарда тутади:

— тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, алмашлаб экишни сувдан фойдаланиш манбаларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш;

— тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, сувдан фойдаланиш манбаларини ҳисобга олган ҳолда яйловлар алмашинишини йўлга қўйиш орқали яйловлардан оқилона фойдаланиш;

— қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш ҳолатини баҳолаш ва унинг натижаси бўйича хулосани шакллантириш.

Яйловлардан оқилона фойдаланиш қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:

— яйловлар алмашиниши ва сувдан фойдаланиш манбаларини ҳисобга олган ҳолда яйловлардан фойдаланиш;

— яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ умумий яйлов майдони бўйича аниқланган энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш меъёрини таъминлаш;

— яйловлар алмашиниши режасига мувофиқ яйловлардан фойдаланиш;

— яйловларнинг қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетишининг олдини олиш бўйича тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, ерларни бегона ўтлар ва бутасимон дарахтлар қоплашига ҳамда маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндилари билан ифлосланишига йўл қўймаслик.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби белгиланди