ФОТОРЕПОРТАЖ

Қарши шаҳрида “Замин” халқаро жамоат фонди, М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ва Россиянинг “Terra Tech” АЖ, “Limatek” МЧЖ, “Flyseeagro” компаниялар гуруҳи, “Transutilization” МЧЖ ҳамкорлигида “Қишлоқ хўжалигида ресурс тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича технологик ечим” мавзусида халқаро семинар ўтказилди.  

Семинарда сув, энергия ва тупроқ ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган инновацион технологиялар муҳокама қилинди. Россиялик профессор-олимларнинг космик тасвирларни таҳлил қилиш, сув ресурсларини оптималлаштириш, маккажўхори ва картошка етиштиришда сувни тежаш, шоли ва тарвуз етиштириш, сув омборларини тиклаш, энтомофаглар ёрдамида ўсимликларни ҳимоя қилиш ҳамда органик чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича маърузалари тингланди.  

Тадбир давомида эришилган келишувлар ва илгари сурилган таклифлар асосида қишлоқ хўжалигида ресурс тежайдиган технологияларни ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Жумладан, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш каби муҳим йўналишларда ҳамкорликни янада кучайтиришга келишилди.

[gallery-22256]

Якунда иштирокчилар халқаро семинарнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги долзарб масалаларни ҳал этишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади. Бундай семинарларни келгусида ҳам ўтказиб туришга келишиб олинди.  

Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалигида ресурс тежайдиган технологияларни жорий этиш масаласи муҳокама этилди