Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасида илк маротаба қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишнинг истиқболдаги режалари муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги экспертлари, Давлат статистика қўмитаси вакиллари иштирок этди. Анжуманда ФАОнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлими статистика бўйича мутахассиси Георгий Квиникадзе мамлакатларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш бўйича тажрибаси хусусида тақдимот қилди.

Йиғилиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси вакили Ҳумоюн Ўразбеков иштирокчиларни ушбу соҳада мамлакатимиз меъёрий-ҳуқуқий базаси ва қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш босқичлари билан таништирди. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва бу борада республика, ҳудудий комиссиялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, жалб этилган бошқа вазирлик ва идораларга юклатилган вазифалар тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, асосий қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича кейинги режалар муҳокама қилинди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 февралдаги “Қишлоқ хўжалиги соҳасида статистик маълумотлар базасини кенгайтириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2024 йилда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида асосий рўйхатдан ўтказиш ташкил этилади. Бу борадаги ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳисобланади.

Тадбирларнинг халқаро стандартларга жавоб беришини таъминлаш мақсадида ФАО “Синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш учун қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини қўллаб-қувватлаши қайд этилди. Мазкур лойиҳанинг мақсади Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги статистикаси тизимини такомиллаштириш ва Давлат статистика қўмитаси ходимларини қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш бўйича дала ишларини олиб боришга ўргатишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, 1-31 август кунлари Тошкент вилоятининг Паркент ва Самарқанд вилоятининг Жомбой туманларида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш илк бор ташкил этилганди. Ўшанда ФАОнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлими статистика бўйича мутахассиси Георгий Квиникадзе ҳам иштирок этган ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш учун ишлаб чиқилган анкеталарни такомиллаштириш бўйича ўз тавсияларини берган эди.

Бундан ташқари, ФАО томонидан ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Б.Худойбердиев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги навбатдаги қадам