
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Иқболжон Эргашев АҚШнинг CNFA (Cultivating New Frontiers in Agriculture) компанияси вакиллари билан учрашди.
CNFA ташкилоти қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фермерларга замонавий технологиялар ва усулларни жорий этишда ёрдам беради. Хусусий секторни қўллаб-қувватлаб, фермерларни бозорлар билан боғлайди ҳамда маслаҳат ва молиялаштириш хизматларини кўрсатади.

Шунингдек, мазкур ташкилот тадбиркорлик ва бозор ривожланишида ҳусусий секторни қўллаб-қувватлаб, агробизнесни, инфратузилмани ҳамда маҳсулот дастурларини амалга оширади.


Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик йўналишидаги масалалар муҳокама қилинди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА