Қишга сиз қандай тайёргарлик кўрдингиз?
Долзарб мавзу
Бу саволга Сирдарё вилояти “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳудудий филиали директори Абдухалил Ҳайдаров қуйидагича жавоб берди:


–Мавсумга тайёргарлик доирасида вилоятда 1 731 километр электр узатиш тармоқлари ва 715 дона трансформатор пункти жорий, 900,5 километр тармоқ ва 322 та трансформатор мукаммал таъмирланди. Шунингдек, вилоятдаги 102 та маҳаллада олиб борилган реконструкция ишлари давомида 4 652 дона темир-бетон устун, 248 километр электр узатиш тармоқлари ҳамда 110 та трансформатор пункти реконструкция қилинди, айримлари янгиланди.


Электр энергия таъминотида кузатилиши мумкин бўлган узилишларни бартараф этиш учун 75 та паст кучланишли трансформатор, 20 тонна трансформатор мойи, 4,9 тонна очиқ сим, 16,8 километр кабель, 100 дона кабель муфталари, 567 дона рубилниклардан иборат қурилма ва бошқа зарур материаллар захираси яратилган.

Ш.Суяров, ЎзА мухбири