Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Шоҳрух Аминов ва бошқа масъуллар иштирокида энергия ресурсларини беҳуда сарфлаш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар таҳлилий-танқидий муҳокама қилиниб, мутасаддилар зиммасига аниқ вазифалар юклатилди.

Ана шу топшириқлар ижроси таъминланиши ҳамда Жиззах вилоятида қиш мавсумини беталофат ўтказиш, жисмоний ва юридик истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш  Ўзбекистон Республикаси транспорт прокурори раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан давом этмоқда. Бу ҳақда илгари ҳам ЎзАда хабар берган эдик.

Транспорт прокурори Икром Наримов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи хусусан, қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича ташкил этилган вилоят штаби ҳамда Мирзачўл туманидаги ижтимоий соҳа объектларига бориб, биноларни иситиш тизимининг аҳволи, кўмир заҳираларининг мавжудлиги, аҳолига суюлтирилган газ балонларини етказиб бериш ҳамда туман штабининг фаолияти билан яқиндан танишди.  

Шунингдек, қиш мавсумида аҳолини суюлтирилган газ ва кўмир ёнилғиси билан узлуксиз таъминлаш, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни дарҳол ҳал этиш, юзага келган муаммоларни зудлик билан бартараф қилиш бўйича штаб аъзоларига ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берилди. Йўл қўйилган камчиликлар борасида мутасаддилар жиддий огоҳлантирилиб, барча юклатилган вазифалар ижроси қатъий назоратга олинди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),

ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қиш мавсумини беталофат ўтказиш – долзарб масала