Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев томонидан Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ва Ангрен шаҳрида қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ижтимоий соҳа объектларининг энергия ресурслари билан таъминланиш ҳолати ўрганилди.

Хусусан, “Тошкент сув таъминоти” АЖ тасарруфидаги “Аэрация” оқава сувларини тозалаш иншоотида олиб борилаётган ишлар ўрганилиб, масъулларга қайта ишланадиган сув ҳажмини ошириш, қурилиш ишларини ўз муддатида якунлаб, фойдаланишга топшириш бўйича кўрсатма берилди. 

Шундан сўнг “Ангрен Иссиқлик Электр Станцияси” АЖ ускуналарининг қиш мавсумига тайёрлиги, ёқилғи захирасининг етарли даражада жамғарилганлиги аҳволи ўрганилди. Унда жамиятнинг корхонадан бўлган дебитор қарздорлигини қисқартириш ва бюро томонидан қарздорлик учун мол-мулкларни хатлашда қонун талабларига риоя этиш бўйича кўрсатмалар берилди. 

Навбатдаги манзил Чинниобод маҳалласининг аҳолига кўмир тарқатиш омбори бўлди. Бу ерда мавжуд кўмир захираси ўрганилиб, омборда мавжуд тарозини таъмирлаш ва етказиб берилаётган кўмир маҳсулоти учун чегирмани 10 фоиздан 15 фоизга ошириш тавсия қилинди. “Ангрен иссиқлик энергияси” ДУК тасарруфидаги магистрал иссиқлик тармоқларини мукаммал таъмирлаш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. 

Куннинг иккинчи қисмида ўрганишлар Оҳангарон туманида давом этди. Жумладан, Нуробод маҳалласида жойлашган 1-насос станцияси иш фаолияти ўрганилди. Хусусан, ҳозир насослар сони камлиги сабабли, узоқ ҳудудлардаги аҳолига иссиқлик энергиясини етказиб беришда муаммолар мавжуд. Шу сабабли, қўшимча насос ажратиш бўйича кўрсатма берилди. 

Масъуллар 21-сонли мактабгача таълим ташкилотининг қиш мавсумига тайёргарлиги аҳволини ҳам кўрди. Мутасаддиларга бинони капитал таъмирлашни давлат дастурига киритиш масаласи муҳокама қилинди ҳамда боғчанинг иситиш тизимини таъмирлаш учун 2023 йилда олиб келинган металл қувурлар харид қилиниши бўйича терговга қадар текшириш ўтказиш бўйича топшириқ берилди. 

Бундан ташқари, Оҳангарон Мурувват уйининг мавсумга тайёргарлик ҳолати ва иситиш қозонхонасининг аҳволи ўрганилиб, муассасанинг иситиш тизимини тўлиқ таъмирлашни инвестиция дастурга киритиш масаласи муҳокама қилинди. 

А.Мусаев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилмоқда