Қирғизистон ТИВ раҳбари Тожикистонга боради
Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддиннинг таклифига биноан , Қирғизистон ташқи сиёсат бошқармаси бошлиғи Жээнбек Кулубаев 4-5 февраль кунлари Тожикистонда бўлади.
Бу ҳақда Қирғиз Республикаси ТИВ матбуот хизматига таяниб, “Кабар” маълумот берди.
Расмий ташриф доирасида ўзаро муносабат кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинади, олий ва юқори даражадаги учрашувлар режалаштирилади.