Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтаётган сателлит турнири ниҳоясига етди.

Мазкур нуфузли мусобақада Ироқ, АҚШ, Туркия, Филиппин, Италия, Боливия, Эрон, Беларус, Қозоғистон ва Ўзбекистон каби давлатларнинг спортчилари ўз маҳоратини намойиш этди.

Кеча қиличбозликнинг рапира йўналиши бўйича эркаклар ўртасида ўтган яккалик баҳсларида вакилларимиз Муҳаммад Юсуф Асранов ва Аҳмадиллохон Солиҳожиев бронза медалини қўлга киритган эди. Бугун қизларимиз ҳам қимматли рейтинг очколарини ҳадя этувчи ушбу турнирда муваффақиятли иштирок этди. Умида Илёсова ва Мадинабону Парпиева ҳам нуфузли турнирнинг бронза медалига сазовор бўлди.

[gallery-4049]

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қиличбозлик бўйича рейтинг турнири ниҳоясига етди