Қиличбозлик баҳси қизғин ўтмоқда
Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги ўтказилмоқда.
Мазкур мусобақада эркаклар ва аёллар сабля йўналишининг жамоавий беллашувлари ўтказилди. Унда ҳар икки тоифада Қорақалпоғистон жамоаси тенгсиз эканини яна бир бор исботлади.


Бугун, 24 октябрь куни Ўзбекистон кубогида рапира бўйича яккалик баҳслари ўтказилади. Эртага эса ушбу йўналишда жамоавий беллашувлар бўлиб ўтади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА мухбири