Қиличбозларимизнинг яна бир муваффақияти
Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида U17 ва U20 ёш тоифаларида қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича нуфузли халқаро турнир бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муносиб иштирок этди.
Хусусан, йигирма ёш тоифасида Ж.Апсетеров барча рақибларидан устун келди ҳамда шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. U17 ёш тоифасида эса Қ.Камалов барча рақибларини ортда қолдириб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритди ва олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, у U20 ёш тоифасида ҳам юқори натижа қайд этиб, бронза медалини қўлга киритди.
Спортчиларимизнинг халқаро майдондаги муваффақиятлари мамлакатимиз спорт нуфузини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА