Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 332(1)-моддасида “Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби” белгиланган. Унга кўра, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг эллик фоизини ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.
Аммо Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг қуйидаги моддаларига биноан жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилмайди:
- 131-моддаси (Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш);
- 132-моддаси (Кема ҳайдовчиларининг кичик ҳажмли кемаларни маст ҳолда бошқариши);
- 136-моддаси (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши);
- 140-моддаси (Маст ҳолдаги ҳайдовчиларнинг ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйиш) ҳолларда;
• жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
• худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда жарима миқдорининг эллик фоизи ёки етмиш фоизи эмас юз фоизи тўлаш керак бўлади.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/rBPScVMq4xE?si=s9kxzqLb7fk-8ucC" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, И.Исматов ЎзА