Қайси давлат фуқароларининг АҚШга кириши тақиқланган? (+видео)
Президент Дональд Трамп фуқаролари АҚШга кириши тақиқланган давлатлар рўйхатини кенгайтирди, деб хабар берди Евроньюс.
Булар Буркина-Фасо, Мали, Нигер, Жанубий Судан ва Сурия каби давлатлар. Шунингдек, Фаластин паспортига эга шахслар ҳам АҚШ га кириши тақиқланди.
Бундан ташқари, 15 та давлат учун янги чекловлар жорий этилди, масалан: Ангола, Антигуа ва Барбуда, Бенин, Кот-д’Ивуар, Доминика, Габон, Гамбия, Малави, Мавритания, Нигерия, Сенегал, Танзания, Тонга, Замбия ва Зимбабве шулар жумласидандир.
Жорий йилнинг июнь ойида Афғонистон, Мьянма, Чад, Конго, Эритрея, Эрон, Ливия, Сомали, Судан ва Ямандаги фуқаролар тақиқ остига кирган эди. Чекловлар меҳмон сифатида ва миграция мақсадида келувчиларга ҳам бирдек тегишли, дейилмоқда.
Шунингдек, тақиқдан доимий яшаш ҳуқуқига эга виза эгалари ва айрим махсус категориядагилар масалан, дипломатлар ёки спортчилар бундан мустасно. Эълон қилинган янги қоидалар 2026 йил 1 январдан кучга киради.
АҚШ маъмурияти чекловлар қўйилишини, бу давлатларда коррупция, сохта ҳужжатлар тайёрлаш ва қонуний назоратнинг йўқлиги, деб кўрсатмоқда. Бу ҳолатлар Америкага келувчиларни текширишни қийинлаштиради, дейилади хабарда.
Фаластин ва Афғонистон фуқаролари бу чекловлардан энг кўп таъсир кўриши кутилмоқда. Афғонистонлик АҚШга ҳарбий ёрдам кўрсатганлар учун махсус иммиграция визаси берилган эди, аммо янги чекловларда бу истисно йўқ.
Баъзи бир давлат раҳбарлари АҚШ билан масалани аниқлаштириш учун мулоқот уюштиришга ҳаракат қилишмоқда. Бу вазиятни қанчалик юмшатади, ҳозирча номаълум.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/iZcc9ioaCaw?si=d08g8iI_QFVxDzKa" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Кенжа Бекжонов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА