Қайқидаги замонавий таълим маскани
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Учқўрғон тумани Қайқи қишлоғидаги 8-умумтаълим мактабида 1 минг 424 нафар ўғил-қиз сабоқ олмоқда.
Таълим масканининг мавжуд биноси 2021 йил тўла таъмирланиб, қўшимча 360 ўринли янги ўқув биноси ҳам қурилди. Синф хоналари зарур жиҳозлар, ўқув қуроллари, анжомлар билан таъминланди. Мактаб атрофини ёритиш, иситиш тизими давр талаби асосида янгиланди. Умуман айтганда, ўқитувчи ва ўқувчилар учун барча замонавий шарт-шароитлар яратилди.
Ўқувчиларнинг касбга қизиқишини эътиборга олиб, тиллар йўналишида вариатив синфлар ташкил этилган. Бу синфларда она тили, инглиз тили фанлари чуқурлаштирилган тарзда ўқитилади.
Мактабда Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, китобхонликни тарғиб қилиш бўйича ўтказилаётган тадбирлар диққатга сазовор.
Ўтган ўқув йилида мактабни 84 нафар ўқувчи битирди. Улардан 7 нафари олтин медаль соҳиби бўлди. 32 нафар битирувчи эса олий ўқув юртларида таҳсилни давом эттирмоқда.
[gallery-5860]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат) ЎзА