Сирдарё вилояти Ховос туманидаги Қайирма маҳалласи очиқ майдонида туман ҳокимлиги, прокуратураси ва маҳалла фаоллари ташаббуси билан ташкил этилган кураш бўйича "Халқаро дўстлик кубоги" мусобақаси қизғин беллашувларга бой бўлди.

Мусобақада юртимизнинг барча вилоятларидан ва қўшни давлатлардан, жумладан, Тожикистон Республикасидан келган 500 нафарга яқин спортчи иштирок этди. Айниқса, водий вилоятларидан келган маҳоратли курашчилар мусобақага алоҳида файз бағишлади.

Мусобақани халқаро тоифадаги ҳакамлар адолатли баҳолаб боришди.

Ғолиблар туман ҳокимлиги, прокуратураси ва ҳомийлар томонидан пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бу каби мусобақалар спортчиларимизнинг маҳоратини оширишга, келажакда жаҳон ва Осиё чемпионатларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қайирмада дўстлар мусобақалашди