Қатағон қурбонларини ёд этамиз
"Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш" ҳафталиги доирасида Сардоба тумани Маданият марказида "Қатағон қурбонлари хотираси қалбимизда абадий яшайди!" мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, зиёлилар, меҳнат фахрийлари, кекса нуронийлар, фаол ёшлар, маърифат тарғиботчилари иштирок этган тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Сардоба туман бўлинмаси раҳбари Акмал Жўмартов мазкур ҳафталикнинг аҳамияти ҳақида гапирди. Туман “Шарафли йўл” газетаси бош муҳаррири Суюн Намозов “Жадидчилик ҳаракати жабрдийдалари” мавзусида маъруза қилди.




Тадбир сўнггида жадидчиларнинг аччиқ қисмати, айни пайтда уларнинг ҳаракатлари давомли эканлиги тўғрисида ҳужжатли фильм намойиш этилди.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири