Қашқадарё вилоятининг тоғли ҳудудларида мавсумнинг илк қори кузатилди.

Вилоятнинг Деҳқонобод туманидаги Ойбек ва Чашмамирон маҳаллаларини биринчи қор қоплаб, даралар юмшоқ оқ либосга бурканди. Бу табиий гўзал манзаралар маҳалла аҳлига руҳий янгиланиш ва кўтаринки кайфият улашди.

Шунингдек, Шаҳрисабз туманидаги тоғли қишлоқларда ҳам аҳоли биринчи қорнинг гувоҳи бўлди. Туман ҳокимлиги томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида аҳоли турмушини енгиллаштириш мақсадида 242,6 тонна кўмир махсус транспорт воситалари орқали бепул етказиб берилди. Ушбу чора-тадбирлар аҳолига қорнинг илк манзараларидан завқ олиш ва совуқ мавсумда ҳаёт барқарорлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Китоб туманидаги энг олис тоғли ҳудудлардан бири "Кўҳсор" маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Жовуз, Матмон, Деновбола, Аспидухтар ва Шут қишлоқларида ҳам биринчи қор ёғди. Ҳозирда қор қоплами 10 сантиметрдан ортиқ қалинликка етган. 

Шу тариқа, Қашқадарёнинг тоғли ҳудудларида қиш мавсуми илк қадамини қўйди. Табиатнинг оқ рангга бурканган манзаралари аҳолига қувонч ва ҳузур бағишламоқда, маҳаллаларда эса совуқ мавсумга тайёргарлик ишлари изчил давом этмоқда.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёнинг тоғли ҳудудларида биринчи қор ёғди