Қарздорнинг “Малибу”си хатловга олинди
Мажбурий ижро бюроси Узун туман бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг ўтган йил сентябрь ойидаги ижро ҳужжатида Узун туманида яшовчи Маҳмуд Тоиров (исм-шарифи ўзгартирилди )дан 74 миллион 726 минг сўм кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаров мулки ҳисобланган “CHEVROLET MALIBU 2” автомашинасига қаратиш белгиланган.
Иккинчи ҳолатда қарздор бир йил муқаддам мазкур автомашина билан туманнинг Серҳаракат маҳалласи ҳудудида тез ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишда келаётган “Cobalt” русумли автомашина билан тўқнашган. Оқибатда автомашина ичкарисида бўлган фуқарога ҳам моддий зарар етказган. Жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг қарори билан фуқаро фойдасига 5 миллион 555 минг сўм миқдорида моддий зарар ундириш белгиланган бўлса-да, бу қарздорлик ҳам бартараф этилмаган.
¬–Ҳар икки ҳолат бўйича МИБ туман бўлими олиб борган мажбурий ижро ҳаракатлари чоғида давлат ижрочисининг қарори билан автомашинага қидирув эълон қилинди,¬–дейди МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси катта инспектори Қобилжон Турсунов.¬– Тезкор қидирув тадбирлари чоғида “CHEVROLET MALIBU 2” Узун тумани Оқостона маҳалласи ҳудудидан топилди. Қарздор автомашинани ихтиёрий топширишни истамагани сабабли махсус эвакуатор ёрдамида жарима майдончасига олиб келинди.
Айни пайтда ушбу автотранспорт воситасини сотувга чиқариш юзасидан тегишли ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири