Қарздорнинг “Малибу”си хатланди
Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг жорий йил 23 мартдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор А.Г. дан АТБ “Қишлоққурилишбанк” Гала Осиё филиалига 280,6 миллион сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисида ижро ҳужжати Бюронинг Бухоро тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.
–Мазкур ижро ҳужжати ижроси юзасидан қарздор қарздорликни ихтиёрий муддатда тўлаб бериши ҳақида огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, қарздорликни тўламасдан келган, – дейди Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси инспектори Жаҳонгир Бобоқулов. –Давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг номида “Malibu” русумли автомашина мавжудлиги аниқланди. Автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинди. Қидирув тадбирлари натижасида “Malibu” автомашинаси топилиб, хатланди ва жарима майдончасига жойлаштирилди. Ҳозирда автоулов баҳоланди. “E-ijro auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА