Қаршида университет бош биносида ёнғин чиқди
Бугун, 14 сентябрь куни Қарши шаҳрида жойлашган Қарши давлат техника университетининг бош биноси том қисмида ёнғин содир бўлди.
Қашқадарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, соат 14:53 да “112” ягона тизими орқали мазкур ҳодиса ҳақида хабар келиб тушган.
Шундан сўнг қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни ўчириш ишларига киришган. Айни пайтда ёнғинни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бор-йўқлиги ва ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.
Ўлмас Баротов,
ЎзА мухбири