Қардош мамлакатлар ёшларининг дўстлик форуми
Айни кунларда Ўзбекистон ва Тожикистон ёшлар ташкилотларининг форуми бўлиб ўтмоқда. Ёшлар ижод саройида ушбу форумнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Қатор сессияларда икки давлат ёшлар ташкилотлари вакиллари ўзларининг қизиқарли тақдимотлари билан иштирок этди.
Хусусан, сессиялар давомида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Тожикистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси, IT Park Uzbekistan ва IT Park Dushanbe каби ташкилотлар томонидан ўз фаолияти ва истиқболли таклифлари юзасидан тақдимотлар ўтказилди.





Форумдаги энг муҳим воқеалардан бири — икки мамлакат ўртасида 2026-2027 йилларга мўлжалланган ёшлар ташкилотлари ташаббуслари ва лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш бўйича махсус “Йўл харитаси” имзоланди.
Гулноза Бобоева, ЎзА