Қамчиқ довони вақтинчалик ёпилди
А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довони йўлларида автотранспортларнинг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
«Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси Ўзбекистон Гидрометеорология марказининг 2021 йил 4 мартдаги хабарига асосан Қамчиқ довонида 5 март соат 03:00 да кучли шамол ва қор кўчиши хавфи борлиги сабабли довон йўлларида соат 24:00 дан автотранспортларнинг ҳаракати тўхтатилганлигини маълум қилади.

Айни пайтда корхона томонидан А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довони йўллари қордан тозаланмоқда. Йўлларни қордан тозалашга корхонанинг 117 та техника ва 350 нафарга яқин ишчи-хизматчилари сафарбар қилинган. Довон йўлларида автотранспорт воситалари учун хавфсиз ҳолатга келтирилгандан сўнг, тегишли идораларнинг рухсати билан очилади. Бу ҳақида хабар берилади.
Қамчиқ довонидан ўтиш учун йўлга чиққан ҳайдовчиларга вақтинчалик ҳаракатни тўхтатиб туришлари ёки ортга қайтишлари сўралади.
ЎзА