ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Олмалиқ шаҳрида яшовчи, 1988 й.т. фуқаро "С.Ш.С." қалбаки 100 минг сўмлик купюрадан иборат жами 50 млн. сўмни 5 млн. сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шунингдек, унинг яшаш манзилида 2 млн. 600 минг сўм миқдоридаги қалбаки 100 минг сўмлик купюралар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу қалбаки пуллар Олмалиқ шаҳрида яшовчи, 1999 й.т. "У.М.Х." ва Пискент туманида истиқомат қилувчи, 2001 й.т. "М.С.Х."лар томонидан компьютер ва рангли принтер ёрдамида тайёрланганлиги маълум бўлиб, улар ҳам ҳибсга олинди.

Шунингдек, ушлангунга қадар улар томонидан жами 210 млн. сўм миқдоридаги қалбаки 100 минг сўмлик купюралар муомалага чиқариб юборилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ДХХ матбуот хизмати

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қалбаки валюта тайёрловчи гуруҳ фаолиятига чек қўйилди