Қабул-2026: 71 мингдан ортиқ абитуриент рўйхатдан ўтди
2026 йил 9 июнь куни соат 18:47 ҳолатига кўра, олий таълим муассасаларига қабул жараёнларида иштирок этиш учун жами 71 446 нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтди.
Маълум қилинишича, абитуриентлар ҳужжатларни электрон тарзда топшириш ва тест синовларида иштирок этиш учун махсус платформа орқали рўйхатдан ўтмоқда. Қабул жараёни мамлакат бўйлаб фаол давом этмоқда.
Қайд этиш лозимки, олий таълим муассасаларига кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёни 25 июнга қадар (шу куни ҳам) давом этади. Номзодлар тест синовларида иштирок этиш учун my.uzbmb.uz портали орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Мутахассислар абитуриентларга рўйхатдан ўтишни сўнгги кунларга қолдирмасликни, маълумотларни диққат билан киритишни ва танланган таълим йўналишларини қайта текшириб чиқишни тавсия этмоқда.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА