Путин Татаристон президентининг янги муддатга сайланишини қўллаб-қувватлади
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Татаристоннинг амалдаги раҳбари Рустам Минниханов навбатдаги президент сайловаларига яна ўз номзодини қўйишини маъқуллади.
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Татаристоннинг амалдаги раҳбари Рустам Минниханов навбатдаги президент сайловаларига яна ўз номзодини қўйишини маъқуллади. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берган.
"Татаристон асосий кўрсаткичлар бўйича Федерациянинг барча субъектлари орасида етакчи ҳисобланади. Бу ҳақиқатда шундай ва айни натижага сизнинг республика раҳбари сифатидаги фаолиятингиз туфайли эришилмоқда", — деди Россия президенти Минниханов билан видеоконференция шаклида ўтказган суҳбати давомида.
Минниханов ҳам ўз навбатида давлат раҳбарига юксак ишончи ва қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирди.
Жорий йил сентябрь ойида ушбу минтақада президентликка ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига навбатдаги сайловлар ўтказилиши режалаштирилган.
63 ёшли Рустам Минниханов Татаристон раҳбарлигини 2010 йилда республика Давлат кенгаши қарорига кўра қабул қилиб олган. Тўғридан-тўғри сайловлар тартиби қайта тиклангач, 2015 йилда у яна бир бор лавозимига сайланди. Ўшанда Минниханов номзоди 94 фоиз сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланган.
Дарвоқе, Татаристон айни пайт Россиянинг 83 субъекти орасида президентлик лавозимини сақлаб қололган ягона минтақа ҳисобланади.
Бу сиёсатчининг республика раҳбарлигига қайта сайланиши Ўзбекистон учун ҳам муҳим аҳамиятга эга воқеа бўлиши шубҳасиз. Зеро, Татаристон бугунги кунда РФ минтақалари орасида мамлакатимизнинг савдо-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маданий-гуманитар ва бошқа муҳим соҳалардаги алоқалар бўйича энг яқин шеригидир. Муҳими, кейинги йилларда янги босқичга кўтарилган бу ҳамкорлик борган сари кенгайиб, мустаҳакамланиб боряпти.