2024 йил сентябрь ойида ТАСС ўзининг 120 йиллигини нишонлади. Шу сабабли агентликнинг энг фаол ходимлари “Россия Федерациясида хизмат кўрсатган журналист” унвонига сазовор бўлди.

Президент Владимир Путин, жумладан, жамоанинг 30 дан ортиқ ходимини орден ва медаллар билан тақдирлади. Давлат раҳбарининг тегишли фармони расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.

– Маҳаллий журналистика ва оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси ва кўп йиллик самарали меҳнати учун Россия ахборот-телеграф агентлиги (ИТАР-ТАСС) федерал давлат унитар корхонаси ходимлари мукофотлансин, – дейилган ҳужжатда.

Фахрий журналистлар – Бош директорнинг биринчи ўринбосари Михаил Калмиков ва ўринбосари Александр Копнов Хизмат кўрсатган журналист фахрий унвонини олди. Худди шундай унвон хорижий обуначилар учун ахборот таҳририяти катта таржимони Александр Нечаевга ҳам берилди.

Агентлик Бош директорининг яна бир биринчи ўринбосари, халқаро миқёсда таниқли мутахассис Михаил Гусман Александр Невский ордени билан тақдирланди.

Шунингдек, РФ етакчи ахборот агентлигидаги фаолияти билан ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимлар “Шон-шараф” ва “Дўстлик” орденлари, I ва II даражали “Ватан олдидаги хизматлари учун”, “Жасорати учун” медаллари билан тақдирланди.

Россиянинг биринчи рақамли давлат ахборот агентлиги Санкт-Петербург телеграф агентлиги номи билан 1904 йил 1 сентябрь куни иш бошлаган. Бугунги кунда ТАСС рус, инглиз, араб, испан, хитой ва француз тилларида янгиликлар тасмаси, шунингдек фото ва видео материалларнинг кенг маълумотлар базасига эга энг кўп иқтибос келтириладиган ахборот агентликларидан биридир. Агентликнинг Россия ва хориж бўйлаб 130 жойда ваколатхонаси бор.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Путин ТАССнинг 34 ходимини мукофотлади