Путин Боку ва Ереван ўртасидаги низога изоҳ берди
РФ Президенти Владимир Путин “Яқин давлатлар ўртасидаги ҳар қандай зиддиятли вазият Россияни жиддий хавотирга солади, Москва бундай низоларни тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори”, дея баёнот берди хорижий дипломатлар билан учрашувда.
Озарбайжон ва Арманистон чегарасидаги вазият ёмонлашгани тўғрисида гапира туриб, “биз барчани босиқликка, ўт очишни тўхтатиш режимига қайтиш, Россия, Озарбайжон ва Арманистон раҳбарларининг уч томонлама баёнотига қатъий амал қилишга чақирамиз”, деди Путин.
“Инқироз ечими калити Россиянинг маслаҳат-ёрдами билан Арманистон - Озарбайжон чегарасини делимитация қилиш бўйича икки томонлама комиссиянинг профессионал даражада ва ҳамкорликда иш олиб боришига боғлиқ” - қўшимча қилди Россия етакчиси.
ЎзА