Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги “2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Пском дарёсида умумий қуввати 1 минг 320 мегаватт ва йиллик ўртача ишлаб чиқариши 3 140 миллион киловатт соат бўлган 5 та йирик гидроэлектр станциясини қуриш белгиланган.

Ана шундай инвестиция лойиҳаларидан бири – Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Пском ГЭСидир.  

 Таъкидлаш жоизки, Пском ГЭСи Чорвоқ сув омборидан 45 километр тепада жойлашган. Ушбу ГЭСнинг электр энергия имконияти 400 МВтни ташкил этади. Катталиги бўйича бу гидро иншооти Чорвоқ ГЭСдан кейин иккинчи ўринни эгаллайди. У йилига 950 миллион кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқаради.  

 Бугун “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ва унинг тизимидаги ташкилотлар масъуллари иштирокида Пском ГЭСининг биринчи тўғонини ёпиш тадбири ўтказилди.  

 Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов ва бошқалар мазкур станция қурилиши имкониятлари ва келгуси режаларга тўхталиб ўтди.  

 Тадбирда "Гидромахсусқурилиш" АЖ бошлиғи Ҳакимжон Тағиев бу ердаги қурилиш жараёнлари юзасидан маълумот берди.  

 - Пском дарёсининг гидро салоҳиятидан фойдаланиш мақсадида техник иқтисодий асоснома дастлаб 1987 йилда ишлаб чиқилган, - деди у. - Вазирлар Маҳкамасининг 2017-2018 йиллардаги тегишли баённомалари асосида лойиҳа қидирув-тадқиқот ва дастлабки қурилиш-монтаж ишлари бошланди. Мазкур лойиҳа қидирув-тадқиқот ишлари “Гидропроект” АЖ томонидан ишлаб чиқилган техник топшириққа асосан маҳаллий ва хорижий ташкилотлар томонидан олиб борилган. Мазкур станция қурилиши бўйича Россия, Украина ва Германия мутахассислари хулосаси олинган.  

[gallery-4799]

 Таъкидланганидек, "Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пском дарёсида Пском ГЭСни қуриш” инвестиция лойиҳаси доирасида умумий қиймати 799,6 миллион долларлик инвестиция ўзлаштирилиши белгиланган. Лойиҳада белгиланган ишларнинг ҳажми ва технологик мураккаблигидан келиб чиқиб, лойиҳа икки босқичда амалга оширилиши режалаштирилган.  

 – Биринчи босқич – 2018-2021 йилларда 412 миллион долларга тенг бўлган объектларни қуриш, жумладан, гидротехника иншоотлари, ер ости сув ўтказувчи туннеллар, ГЭС биноси ва 260 километр узунликка тенг электр энергиясини узатиш тармоқлари ҳамда инфратузилма объектларини қуриш ишлари бажарилмоқда.  

 Инвестиция лойиҳаси бўйича 1-ярус сув қабул қилиш иншооти, узунлиги 1 минг 288 метр бўлган қурилиш-эксплуатация даврида сув ўтказувчи ер ости туннели, мазкур туннелга қўшилган узунлиги 285 метр бўлган 1-2-агрегатларга сув олиб келувчи ер ости туннели ва 2 та сув ўтказувчи затворни бошқариш иншооти ҳамда якуний сув ташлаш иншооти қуриб битказилди.  

 Албатта, ушбу вақтинчалик ишчи ғилдираклар истиқболда амалга оширилиши режалаштирилган “Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пском дарёсида Юқори Пском ГЭСни қуриш” ва “Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пском дарёсида Муллалак ГЭСни қуриш”инвестиция лойиҳалари доирасида қўлланилиши мумкин.  

 Иккинчи босқич, яъни 2022–2026 йиллар мобайнида 387,6 миллион долларга тенг бўлган тўғон қурилиши режалаштирилган. Мазкур тўғонни барпо этиш юзасидан Пском ГЭСнинг 1-тўсиқ дарвозасини ёпиш ишлари олиб борилмоқда. Эндиликда Пском дарёси суви ушбу ГЭСнинг 1-тўсиқ дарвозаси, яъни сув оқиб ўтиши учун қарийб 10 метрни ташкил этувчи ер ости туннели орқали ўтказилади.  

 Ҳозирда дарёдан секундига 280 метр куб сув оқиб ўтмоқда, - деди А.Сангинов.  

 Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, ушбу лойиҳа тўлиқ 2026 йилда фойдаланишга топширилади ҳамда йилига ўртача 946,1 миллион кВт.соат электр энергиясини ишлаб чиқариш бўйича қувватлар яратилади.  

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, Ёқуб МЕЛИБОЕВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пском ГЭСнинг биринчи тўғонини ёпиш ишлари бошланди