Психотроп дорилар чегарани “ёриб киролмади”
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона пости ходимлари томонидан хизмат ити ёрдамида психотроп моддаларнинг мамлакатимиз ҳудудига олиб кирилишининг олди олинди.
Амалдаги қонунчилик талабларига кўра, психотроп моддаларнинг божхона чегаралари орқали олиб ўтилиши тақиқланади. (Ўз истеъмоли учун шифокор рецепти билан турли номдаги 5 тагача бўлган ҳар бири 2 ўрамдан ошмаган ҳоллар бундан мустасно).

Қўшни Қозоғистон Республикасидан кириб келган “Лада ларгус” русумли автотранспорт воситасининг салони божхона назоратидан ўтказилганида, божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, салоннинг ички тепа қисмига яшириб қўйилган 10 қутида жами 500 дона “Баклосан” номли психотроп дори воситаси борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА