Психологларга тегишли кўрсатмалар берилди
Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Тошкент шаҳар маркази томонидан пойтахтимизда жойлашган маҳаллаларда фаолият юритувчи психологлар учун “Хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги ўрни” мавзуида семинар-тренинг ўтказилди.

Унда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ва соғломлаштиришнинг самарали механизмларини яратишга боғлиқ қатор муаммо ва камчиликлар таҳлил қилинди.
Таҳлилларга кўра, ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни манзилли қўллаб-қувватлаш тизими мавжуд эмас ёки яхши ишламайди, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб бориш амалиёти йўлга қўйилмаган.
Хотин-қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларга оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, ажрашишларнинг олдини олиш ҳамда оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашга оид фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек, психологларга тушкунликка тушган хотин-қизларга зарур маслаҳат бериш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли рўйхатини тузиш ҳамда вақтида психологик ёрдам кўрсатиш, уларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш бўйича тушунчалар берилди.