“Прокурор ва ёшлар” учрашуви
Ушбу очиқ мулоқотдан олдин университет ахборот ресурс марказида талабалар томонидан кўргазма ташкил этилди.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Тошкент шаҳар прокуратураси раҳбарияти билан “ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР” деб номланган учрашув ўтказилди.

Ушбу очиқ мулоқотдан олдин университет ахборот ресурс марказида талабалар томонидан кўргазма ташкил этилди.



Унда Миллий университети таркибидаги Ўзбек-Исроил қўшма факультети, Таеквондо ва спорт фаолияти факультети, шунингдек, Математика, Кимё, Биология, География ва табиий ресурслар, Геология ва геоинформацион тизимлар, Тарих факультетлари ҳамда Турин политехника университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг ёш изланувчилари, иқтидорли ёшлари ўз илмий лойиҳа, дастур ва ишланмалари ҳамда эришган муваффақиятлари ҳақида тақдимот қилиб беришди.
ЎзМУ илмий-тадқиқот бўлими медиа хизмати